Янги йил байрами рамзлари орасида арча ўйинчоқлари алоҳида ўрин тутади. Улар байрам кайфияти ва авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайди, яқинлар ва болаликнинг ёрқин хотираларини ўзида сақлайди. «Газета.uz» арча безаклари ясайдиган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
Ҳар йили 1 январда «Газета.uz» мухбирлари пойтахтнинг Янги йил кутиб олинганидан кейинги манзараларини суратга олиш учун эрта тонгдан шаҳар кезади. Байрам излари қолган ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.
Шавкат Мирзиёев янги йил табригида 2024 йил «барқарорлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик натижасида» қутли ва баракали бўлганини таъкидлади. «Асосий мақсадимиз инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир», — деди у.
Янги йил байрами кунлари телеканаллар баъзи фильмларни қайта ва қайта қўяди. Баъзида ҳатто бир неча телеканал бир фильмни бир вақтда кўрсатади. Шунинг учун деярли ҳамма бу кинолар ҳақида барчасини биладигандек. Аслида-чи? Тестимизни ечиб кўринг.
Янги йил дастурхонига тортиладиган неъматлар хилма-хиллигидан ошқозонни қийнаб қўйиш ҳеч гапмас. Фойдали бўлар дея, бу материалда байрам кунида овқатланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ССВ берган тавсияларни келтиряпмиз. Ёқимли иштаҳа!
Ўзбекистон пойтахти Янги йилни ёрқин чироқлар ва безаклар билан кутиб олмоқда. Шаҳарнинг турли туманларида арчалар ўрнатилган, уларнинг атрофида 10 январгача кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Байрам кунлари Тошкент қандай кўринишда — «Газета.uz» мухбири Дилявер Аблякимовнинг фоторепортажида.
Ҳафта боши булутли ва ёғинли, ўрталари қуруқ ва совуқроқ бўлиши, охирида эса баъзи вилоятлар ва тоғларда қор ёғиши кутиляпти. Янги йил арафаси ҳаво илиқроқ бўлса-да, 2025 йилнинг илк уч кунида ҳароратнинг бироз пасайиши кузатилади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.
Курка гўшти, сабзавотли балиқ, ананасли товуқ, форель балиғидан стейк ва Янги йил байрами дастурхони учун бошқа иссиқ таомлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Tashkent City ҳудудида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши сабаб 25 декабрдан 10 январга қадар Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида автомобиллар ҳаракатига чеклов киритилди. Ташриф буюрувчилар учун бир нечта автотураргоҳлар ажратилган.
Президент фармони билан беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун 2025 йил 4 январь (шанба) кунидаги дам 2 январга (пайшанба) кўчирилди. Олти кунлик иш кунидаги ходимлар учун 2 январь қўшимча дам олиш куни бўлади. Шу тариқа биринчи гуруҳ олти, иккинчиси эса кетма-кет беш кун дам олади.
Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Пряникли уйча, тирамису рулети, «Қишки олча» торти, занжабилли пряниклар ва Янги йил учун бошқа ширинликлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Тошкент марказида Янги йил бош арчаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 33 метр (юлдузи билан 35 метр) ва 33 мингта ўйинчоқ билан безатилган. Арча 25 декабрдан 10 январгача безатилган ҳолда хизмат кўрсатади.
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб бориш бўйича топшириқлар берди. Чакана савдо тармоқлари қўмитани нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида огоҳлантиради.
Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 10 январгача байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Яна 14 та ҳудудда ҳам арчалар қўйилади. Рўйхат ва манзил.
«Ўзбекистон темир йўллари» талабаларга 23 декабрь-10 январь оралиғидаги маҳаллий қатновлар чипталари учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди. SV/VIP классдаги вагонлар ва «Афросиёб» электропоездлари бундан мустасно. Аввалроқ UzAirways ҳам талабаларга чегирма тақдим этганди.
Uzbekistan Airways давлат муассасасида таҳсил олувчи талабалар учун барча маҳаллий авиақатновларнинг эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
1 январь куни Ўзбекистонда 1859 нафар чақалоқ туғилди, улардан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил бола. Хусусан, 21 та ҳолатда эгизак, 1 та ҳолатда уч эгизак дунёга келди.
Яна 5 та шаҳарда йўловчи ташишда брутто-шартнома амал қилади, мактаб директорлари касбий сертификатланади, чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган янги объектлар лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмайди, балиқчиликка гаровсиз кредит ажратилади — 1 январдан нималар ўзгаради?
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир», — деди у ўзининг Янги йил табригида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг